Сайловчи сайловолди Дастури аҳоли манфаатларига мос номзодга овоз беради — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотипи Партия логотипи

Сайловчи сайловолди Дастури аҳоли манфаатларига мос номзодга овоз беради

Сайловгача саноқли кунлар қолди. Ўтаётган ҳар бир дақиқа партиялардан кўрсатилган номзодларнинг овоз йиғишида катта аҳамиятга эга. Халқ ўзи таниган ва билган, сайловолди дастури халқ манфаатларига монанд бўлган номзодларга овоз беради. Шунинг учун депутатликка номзодлар халқ ичига кўпроқ кириб бориб, уларнинг дарду ташвишларини тинглаши, ўз дастурларини ана шу муаммолардан келиб чиққан ҳолда тузиши лозим бўлади.

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиядан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига 40-Зарафшон сайлов округидан номзоди кўрсатилган Дилнавоз Носирова белгиланган ҳудудлардаги аҳоли билан кўпроқ мулоқот қилишга ҳаракат қилмоқда.

Учқудуқ туманидаги «Мингбулоқ» ОФЙда истиқомат қилувчи сайловчилар ҳам депутатликка номзод билан суҳбатлашар эканлар, унинг келгуси фаолияти билан яқиндан танишишди. Номзод таълим-тарбия, тиббиёт, солиқ, транспорт хизмати, ногиронлар ва ижтимоий муҳофазага муҳтожлар манфаати, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш каби муҳим соҳалар бўйича одамларнинг хоҳиш-истагини ўзида мужассам этган, муаммоларга тезроқ ечим бўладиган қонунлар яратиш ва унинг ижросини тўла таъминлаш бўйича депутатлик назоратини ўрнатиш масалаларга алоҳида этибор қаратишини айтиб ўтди.

Тумандаги 11-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган учрашувларда ҳам аҳоли вакиллари фаоллик кўрсатиб, бир қанча муҳим масалалр бўйича ўз фикрларини билдиришди. Номзод мазкур мактабдаги ўқувчилар билан ҳам суҳбатлшиб, уларга яратиб берилган қулай шарт-шароитларни ўрганиб чиқди.