Сессияга тайёрмиз — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотипи Партия логотипи

Сессияга тайёрмиз

Сайловлардан кейинги олти ой давомида Тошкент вилоятидаги депутатлар томонидан аҳолининг мингдан зиёд мурожаатлари асосида тегишли идораларга 500 га яқин депутатлик сўровлари юборилди.


Депутатлар фаолияти таҳлил этилганда Алишер Мақсудов, Тошпўлат Маткаримов, Гавҳар Ризаева, Фатхулла Аҳмедов, Шавкат Нишонов, Низомиддин Насриддинов, Музаффар Эрматов ва Алишер Инағомовлар ўз сайловчилари ишончини қозониш учун тизимли тарзда иш олиб бораётганини кўриш мумкин.
Айрим депутатлар эса партия ғоялари, мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда долзарб масалаларни маҳаллий кенгаш сессияларига киритмоқдалар.


Хусусан, Янгийўл шаҳар кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзолари шаҳарчадаги Усмон Юсупов уй музейи қошида «Ўлкашунослик тарихи» музейини ташкил этиш масаласини шаҳар кенгаши сессиясига киритиш ниятидалар. Маълум бўлишича, ушбу музейга милоддан аввалги IV асрдан милодий VIII асргача Қовунчи маданиятига тегишли 1000 дан ортиқ экспонатларни топшириш режалаштирилган. Ташаббускор депутатларнинг фикрича, шунингдек, музейдан Чор Россияси кириб келгунигача бўлган, 1965-1991 йиллар ва 1991 йилдан кейинги даврга тегишли ашёлар ҳам жой олади.


Бекобод шаҳар кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзолари эса навбатдаги сессия кун тартибига маданий меърос объектларини асраш, айниқса, яқинда бунёд этилган Хотира майдонини таъмирлаш, шаҳар ривожига катта ҳисса қўшган фидойи инсонлар, Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари, Афғонистонда ҳалок бўлганлар хотирасини абадийлаштириш, шунингдек, Бек ободнинг 75 йиллигини нишонлаш масаласини киритишга қарор қилдилар.


Чирчиқ шаҳридаги депутатлар эса шаҳар кенгаши сессиясига энг долзарб масала – «Жамоат жойларида ўзбек адабий тилининг меъёр ва коидаларига амал килиш ҳолати тўғрисида» ҳамда Чирчиқ шаҳар халқ таълими бўлими фаолияти юзасидан тегишли мансабдор шахснинг ҳисоботини эшитиш масаласини киритишни режага киритганлар.

Клара САЙДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Тошкент вилояти кенгаши етакчи мутахассиси

“Milliy tiklanish” газетасининг 22-сонидан олинди