ТОМОРҚАДАН САМАРАЛИ ВА УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИШ КОНИ ФОЙДА — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотипи Партия логотипи

ТОМОРҚАДАН САМАРАЛИ ВА УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИШ КОНИ ФОЙДА

Азал-азалдан ота-боболаримиз бир қарич ердан ҳам унумли фойдаланишга, янги-янги қўриқ ерларни ўзлаштиришга, сувсиз, қақраб ётган ерларга сув чиқариб, боғ-роғлар яратишга алоҳида эътибор қаратишган. Улар ердан унумли фойдаланиш эл дастурхонининг файзли, баракали бўлиши билан бирга бозорларимиз тўкинлигини таъминлаган ҳолда даромаднинг ҳам ошиши эканлигини яхши билишган.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2020-2024 йилларгамўлжалланган Сайловолди дастурида ҳам мамлакатда ўрта қатламнинг кўпайиши тарафдори бўлиб, аҳолининг ўрта қатламида қаноат ва шукроналик, бой қатламида масъулият ва маънавий қадриятларни эътироф этиш, олийжаноблик каби хислатларни оширишни тарғиб этади. Аҳолининг реал даромадлари ва харид қобилиятини ошириш, даромадлари бўйича табақаланиш даражасини пасайтиришни қўллаб-қувватлаши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида коронавирус пандемиясига қарши курашишда жойлардаги ишлар натижадорлиги таҳлили ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим манбаи бўлган томорқачиликни ривожлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида ҳам бу ҳақда алоҳида тўхталиб ўтилди. Йиғилишда давлатимиз раҳбари Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган ички талабни тўлиқ таъминлаш, аҳоли даромадлари ва фаровонлигини ошириш учун катта резерв ва имкониятлар мавжудлигини таъкидлаган ҳолда барча фермер, кластер, деҳқонлар карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ўз даласида, аҳоли эса томорқасида баҳорги экиш ишларини давом эттириши кераклигини. акс ҳолда ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш қийин бўлиши ҳаммага аён эканлини айтиб ўтди.

– Юртимизда ердан унумли фойдаланишга қаратилган эътибор йилдан йилга ортиб бормоқда. Шунга қарамай, томорқасидан самарали фойдаланмай, уни қаровсиз ташлаб қўйганлар ҳам орамизда бор, – дейди ЎзМТДП Навоий вилояти Кенгаши етакчи мутахассиси Хуршид Тошев. – 8 сотих ер майдоним бор. Айни пайтда лавлаги, кортошка ва турли кўкатлар экканман. Ҳар йили ердан икки марта ҳосил оламан. Даромад ҳам ёман эмас. Томорқа тайёр даромад манбаи. Фақатгина ундан унумли фойдаланиш керак холос. Президентимиз бу йилги мураккаб вазиятни ҳисобга олиб, барча томорқаларда 2-3 марта экин экиш ва қўшимча ҳосил олиш биринчи даражали вазифа бўлиши кераклигини таъкидлади. Ҳозирги синовли даврда томорқа ерларига экин экмаслик, қаровсиз ташлаб қўйиш юртга ва ерга нисбатан хиёнат деб баҳоланиши керак. Шунинг учун томорқадан самарали фойдаланмаётган хонадон эгалари расман огоҳлантирилиши, ундан кейин ҳам экин экмаганларга ер солиғи оширилган ставкада қўлланилиши маълум қилинди.

Албатта заминимиз серҳосил. Тупроқ-иқлим шароити тўрт фаслда ҳам сабзавот экинлари етиштириш учун ғоят қулай ҳисобланади. Ерга таёқ қадасанг кўкаради. Мавжуд ерда меҳнат қилиб, пиёз, сабзи, картошка, саримсоқпиёз, исмалоқ ёки турли кўкатларни экиб, рўзғорда фойдаланиш кони фойда. Аслида булар, фақатгина озиқ-овқат маҳсулоти бўлмай, инсон саломатлиги учун ҳам фойдали сабзавотлар ҳисобланади. Қолаверса, жисмоний фаоллик, бундан ташқари, томорқанинг обод бўлиши, натижада қўшимча даромад деганику! Томорқадан самарали ва унумли фойдаланиб, йил давомида бир неча маротаба ҳосил олиш имкони мавжуд. Шундай экан, ҳар бир томорқа эгаси мавжуд экин майдонидан унумли фойдаланса, фойдадан холи бўлмайди.

Абдували Бўриев,

ЎзМТДП Навоий вилояти Кенгаши матбуот котиби.