Устувор вазифалар белгиланди — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотипи Партия логотипи

Устувор вазифалар белгиланди

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Жиззах вилоят кенгашининг I Пленуми бўлиб ўтди.

Пленумда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиққан ҳолда партиянинг барча даражадаги ташкилотлари ва депутатлик корпусининг жорий йилда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Пленумда Мурожаатномада илгари сурилган қатор вазифалар — мамлакатимизни демократик ривожлантириш, Олий Мажлис палаталари ва сиёсий партиялар ролини янада кучайтириш, суд ҳокимияти мустақиллигини мустаҳкамлаш, иқтисодиётни либераллаштириш, туризмни ривожлантириш, ижтимоий барқарорликни таъминлашга оид мақсад-вазифалар юртимиз тараққиётига, аҳоли турмуши фаровонлигига хизмат қилиши таъкидланди.

Партия ташкилотининг 2019 йилдаги фаолияти  якунлари ва 2020 йилда амалга оширилиши лозим  бўлган вазифалар юзасидан партия вилоят кенгаши раиси Сарвар Назарқосимов маъруза қилди.

Қайд этилганидек, ЎзМТДП Жиззах вилоят кенгаши ҳам 2019 йилнинг 22 декабрь куни ўтказилган сайловларга жиддий тайёргарлик, кучли жамоа ва янгидан янги ташвиқот усуллари билан кириб келди. Барча даражадаги депутатлик ўринлари учун муносиб номзодлар рўйхати шакллантирилди, улар учун махсус тарқатма матераллар ишлаб чиқилди, турли кўринишларда ташвиқот тадбирлари ташкил этилди. Сайлов якунига кўра, Жиззах вилоят, туман (шаҳар) кенгашларига ЎзМТДПдан 82 нафар депутатлар сайланган. Шундан 10 нафари вилоят кенгаши депутати ҳисобланади.

***

Партия Самарқанд вилоят кенгашининг ҳам Пленуми бўлиб ўтди.

Пленумда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Самарқанд вилоят, туман, шаҳар кенгашлари ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгилаб берилган муҳим вазифалар ҳамда партиянинг 2020-2024 йилларга мўлжалланган Дастури ва Марказий кенгаш томонидан тасдиқланган режалар асосида ташкил этиб, уларнинг ижросини таъминлаш борасида кенг кўламли чора-тадбирларни белгилаб олди.

Тадбирда Мурожаатнома юзасидан ўқув семинари ташкил қилиниб, белгиланган устувор вазифалар ижросини сўзсиз таъминлаш борасида партия фаоллари, депутатларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Партия ҳудудий кенгашлари Ахборот хизматлари