Фидойи ва жасур фарзандларимиз билан ҳамиша фахрланамиз! — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотипи Партия логотипи

Фидойи ва жасур фарзандларимиз билан ҳамиша фахрланамиз!

Ёш авлоднинг соғлом бўлиб ўсиши, сифатли таълим олиши ва баркамол шахс бўлиб вояга етишини таъминлаш, ёшларнинг маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва китоб ўқишга бўлган қизиқишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган 5 та муҳим ташаббуснинг жорий этилиши – бу юртбошимизнинг ёшларимизга бўлган меҳр ва эътиборлари наъмунасидир.

Ўтган давр ичида, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, шижоатли ёшларни тарбиялаш борасида алоҳида тизим яратилгани барчамизга маълум. Ёшларнинг бизнес лойиҳалари учун “Ёшлар- келажагимиз”, “Ёшлар меҳнат гузари”, Ёш тадбиркорлар” коворкинг маркази, ёш оилаларга “Ёшлар уйлари”, юртимизда ташкил этилаётган янги-янги боғчалар, мактаблар, маданият ва спорт иншоотлари, “Темурбеклар мактаби”, “Президент мактаблари”, “Ижод мактаблари”, олий таълим тизимида янги, замонавий таълим масканлари, жумладан, нуфузли хорижий университетларнинг филиаллари бугунги глобаллашув шароитида рақобатга қодир бўлган етук мутахассисларнинг янги авлодини тарбиялашга хизмат қилмоқда.

Шу боис бугунги кунда юртимизда замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган, интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ёшлар учун янги иш ўринлари яратиш, ёш тадбиркорларга, айниқса, қизларга ҳунармандлик билан шуғулланишлари учун кредитлар ажратиш, таълим грантларни ажратилиши, уларни касбга тайёрлаш ва малакасини ошириш, фермерликни қўллаб-қувватлаш, фарзандларимизнинг таълим-тарбияси, уларни соғломлаштириш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича муҳим қадамлар қўйилмоқда.

Давлат ва жамият бошқарувида ҳам, бизнесни тараққий эттиришда ҳам, умуман, барча соҳа ривожида салоҳиятли ёшлар муҳим ўрин эгаллаб, ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқда. Ўйлайманки, ёшлар яратилаётган барча шароит ва имтиёзлардан унумли фойдаланиб, Ватанимиз равнақи йўлида, бу муқаддас заминда яшаб ўтган буюк боболаримиз изидан бориб, жонажон Ўзбекистонимиз ёшлари яна нималарга қодир эканликларини бутун дунёга кўрсатиб, яна бир бор ҳайрон қолдиришда ўз ҳиссаларини қўшадилар.

Муборак АҲМЕДОВА,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
“Миллий тикланиш” демократик партияси
фракцияси аъзоси