«Халқ билан мустаҳкам алоқа ўрнатиб, улар ишончини қозонамиз!» — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотпи Партия логотпи

«Халқ билан мустаҳкам алоқа ўрнатиб, улар ишончини қозонамиз!»

Қадимий ва ҳамиша навқирон Хива шаҳрида “Миллий тикланиш” демократик партияси Хоразм вилоят Кенгаши томонидан “Бирмиз, Қўлни қўлга берамиз!” шиори остидаги навбатдаги тарғибот тадбири ташкил этилди. Унда партия фаоллари, ёзувчи ва шоирлар, санъаткорлар, кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирок этдилар.

Тадбирда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Хоразм вилоят Кенгаши раиси Ражаббой Рўзметов cўзга чиқиб, “Миллий тикланиш” демократик партияси устувор партия сифатида аввало, ўз электоратига таяниб, халқимизнинг ишончини оқлаши кераклигини ва ана шундагина бошлаган ислоҳотларимизни амалий натижаларга боғлаб қўя олишимизни алоҳида таъкидлади. – Биз ҳалқнинг муаммоларини дадил кўтариб чиқа оладиган парламентни қурмоқчимиз. Бу парламент одамларнинг муаммоларини бевосита ўзи билан маслаҳатлашган ҳолатда ҳал қилади, қонунчиликда акс эттиради. Биз журъатли парламентни қуриш нуқтаи назаридан фақатгина “Миллий тикланиш” партиясининг “Миллий тикланишдан миллий юксалиш”га даъват этадиган ғоялари асосида бир тану бир жон бўлиб Ўзбекистонимизни ўзгартириш йўлида улкан ташаббусларни илгари сурамиз. Ким бўлишимиз ва қандай соҳада фаолият кўрсатишимиздан қатъий назар барчамизни ягона эзгу мақсад бирлаштириб туради, бу халқимиз фаровонлиги учун сидқидилдан хизмат қилиш, ёшларимизни она Ватан қадрига етадиган комил инсон қилиб тарбиялаш, маънавий ва миллий қадрият, урф-одатларимиз руҳида вояга етказишдир, -дейди Р.Рўзметов.

– ЎзМТДПнинг ҳақиқий маънодаги вазифасини бажариши, халқ билан мустаҳкам алоқа ўрнатиб, ишончини қозониши учун партиянинг юқори органидан то энг қуйи бўғинлари бир ғоя остида ҳаракат қилади. Бахт – бирлаша олишда. Сайлов эса ҳақиқий маънода халқ танлови бўлиши лозим.

Тарғибот тадбирида таъкидланганидек, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ўз ғояларини ҳаётга изчил татбиқ этган ҳолда сайловда фаол иштирок этиб, парламентда энг кўп депутатлик ўрнига эга бўлишга ҳаракат қилмоқда. Айни кунларда партиянинг барча даражадаги ташкилотлари республикамизнинг барча ҳудудида “Инсонни ўзгартирмасдан, жамиятини ўзгартириб бўлмайди” деган умуммиллий шиори остида турли тарғибот тадбирлари, акцияларни ўтказмоқда. Янги тарғибот тадбири аввалгиларига нисбатан кенг кўламлиги ва аҳамияти, мамлакат ҳамда вилоят миқёсидаги фаоллар, жамоатчилик вакиллари, эстрада ва кино юлдузлари, спортчилар, маҳалла оқсоқоллари, ёшлар иштирок этиши билан тубдан фарқ қилади

ЎзМТДП Хоразм вилоят Кенгаши ахборот хизмати