Энди “Миллий тикланиш” партиясининг Бўзатов тумани Кенгаши ҳам бор — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотипи Партия логотипи

Энди “Миллий тикланиш” партиясининг Бўзатов тумани Кенгаши ҳам бор

Бугун Қорақалпоғистонда Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Бўзатов туман Кенгашининг навбатдан ташқари биринчи пленуми бўлиб ўтди.
Унда партиянинг туман Кенгашини ташкил қилиш ҳамда унга раис сайлаш масаласи кўрилди. Пленумда партиямизнинг ҚР Кенгаши раиси Тажибай Романов “Миллий тикланиш”нинг мақсад ва вазифаларига тўхталиб ўтди ҳамда партия Бўзатов туман Кенгаши раиси лавозимига Хожаметов Абатбай Сейтимбетовични тавсия қилди.


Йиғилиш иштирокчилари бир овоздан мазкур номзодни маъқуллади ва Абатбай Хожаметов партия Бўзатов туман Кенгаши раиси этиб сайланди.


Тадбирда партия вакиллари, Бўзатов тумани ҳокими, Халқ депутатлари Бўзатов туман Кенгаши сайланган депутатлар, бошланғич партия ташкилотлари етакчилари, фаоллари ва ОАВ иштирок этди.

ЎзМТДП Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши Ахборот хизмати