Ютуқларга маҳлиё бўлиш даври ўтди — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотипи Партия логотипи

Ютуқларга маҳлиё бўлиш даври ўтди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг Андижон вилоят кенгашидаги депутатлар, партия ходимлари, БПТ етакчилари ҳамда фаоллар иштирокидаги очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

Мулоқотни партия раҳбари кириш сўзи билан очиб, бугунги давр шиддат билан ривожланиб бораётгани, бир оз муддатга тин олиш кўплаб имкониятларни қўлдан чиқишига сабаб бўлиши мумкинлигини, партия сафида бирлашган нафақат ишчи-ходимлар, балки ҳар бир аъзо унинг мақсад ва вазифалари, ғоялари ижроси учун ўз ҳиссасини қўшмоғи шартлигини таъкидлади. Мамлакатимизда жорий этилган кўп партиявийлик тизими, сайловчиларнинг ҳуқуқий, сиёсий саводхонлиги ошиб бораётгани ҳар бир депутатни, ҳар бир партия ходимини янада фаол бўлишга ундамоғи лозимлигини қайд этди.

Партия раҳбари жорий йилнинг иккинчи ярим йиллигида энг муҳим вазифаларга тўхталиб, келгусида партия сафини муносиб аъзолар билан бойитиш, Сайловолди ва ҳудудий дастурлар ижросини таъминлаш, сайловчилар муаммолари билан мунтазам шуғулланиш зарурлиги ҳақида гапирди.

Очиқ мулоқот якунида “Саховат ва кўмак” умуммиллий ҳаракатида фаол иштирок этганлар, сайловчилар муаммоларини ҳал этишда жонбозлик кўрсатгани учун бир гуруҳ маҳаллий Кенгаш депутатлари тақдирланди.

Тақдирланган кўп, огоҳлантирилганлар ҳам йўқ эмас!

ЎзМТДП Андижон вилояти Кенгаши Ахборот хизмати