Ёшларнинг креатив фикрлаши инновацион технологиялар даврида заруратдир — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотипи Партия логотипи

Ёшларнинг креатив фикрлаши инновацион технологиялар даврида заруратдир

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Алишер Қодиров бошчилигидаги ишчи гуруҳ Андижон шаҳридаги “Digital City» технопарки фаолияти билан танишди ва у ердаги ёш мутахассислар билан суҳбатлашилди.

– Ёшларнинг креатив фикрлаши инновацион технологиялар асрида зарурат, – деди Алишер Қодиров. – Бундай технопарклар ёшларнинг иккинчи уйига айланишига ишонамиз.

Суҳбат давомида ёшлар ҳам ўз фаолиятлари, яратилган имкониятлар, жумладан, бу паркда мактаб битирувчиларини фриланс бозорига тайёрлаш борасида қилинаётган ишлар билан ўртоқлашишди.
Айни вақтда мазкур технопарк мажлислар залида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ходимлари, партиядан сайланган маҳаллий Кенгашлар депутатлари ва фаоллар иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилмоқда. Бизни кузатинг, бу ҳақда ҳам хабар бериб борамиз.

ЎзМТДП Андижон вилояти Кенгаши Ахборот хизмати