ЎзМТДП номзодларига овоз беринг! — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотипи Партия логотипи

ЎзМТДП номзодларига овоз беринг!

2020 йилнинг 5 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 25 та сайлов округларида такрорий овоз берилади. Шу муносабат билан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан сайловолди тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилмоқда.   

Хусусан, Жиззах вилоятидаги 36-Пахтакор сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодировнинг сайловолди ташвиқоти қизғин паллага кирди.

Бундай тадбирларида нафақат ЎзМТДП Жиззах вилоят кенгаши фаоллари, балки партия Марказий кенгаши вакиллари ҳам фаол иштирок этмоқда. ЎзМТДП фаоллари жамоат жойлари, сайлгоҳ, шаҳар ва қишлоқлар, марказий кўчаларда бўлиб, аҳолига “Миллий тикланиш” газетаси ҳамда партиянинг сайловолди тарғибот материалларини улашмоқдалар.

ЎзМТДП Ахборот хизмати