ЎзМТДП ҳозирча иккинчи ўринда — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотипи Партия логотипи

ЎзМТДП ҳозирча иккинчи ўринда

Ниҳоят Марказий сайлов комиссияси 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтган сайловлар натижалари эълон қилинди.

Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломовнинг маълум қилишича, парламент сайлови ўтказилган 150 та сайлов округидан 128 тасидан депутатлар сайланган.

Шулардан:


Ўзбекистон Либерал демократик партияси – 43 нафар
«Миллий тикланиш» демократик партияси – 35 нафар

«Адолат» социал-демократик партияси – 21 нафар
Халқ демократик партияси – 18 нафар
Экологик партия – 11 нафар

Ҳозирча ЎзМТДП Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида 35 ўринга эга бўлди. Икки ҳафта ичида яна 22 та сайлов округида қайтадан сайлов бўлишини эътиборга олсак, партиямиз Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида яна бир неча ўринга эга бўлади.

“БИРМИЗ! ҚЎЛНИ-ҚЎЛГА БЕРАМИЗ”