Қашкадарёда «Депутат аёллар клуби» иш бошлади. — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотипи Партия логотипи

Қашкадарёда «Депутат аёллар клуби» иш бошлади.

«Миллий тикланиш» демократик партияси Қашқадарё вилояти кенгаши қошида ҳам «Депутат аёллар клуби» иш бошлади.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази вилоят бўлими, «Тадбиркор аёл» ассоциацияси бўлими ходимлари, тадбиркор аёллар, вилоят, туман ва шаҳар кенгашларидаги депутат аёллар иштирок этди.

Тадбирда бундан буён ушбу клуб хотин-қизлар билан ишлашни бутунлай янги даражага олиб чиқиши таъкидланди.

– Идоралараро хусусиятга бўлган масалаларни ҳал этиш, депутатлик гуруҳлари ташаббуси билан сессиялар кун тартибига долзарб масалалар киритиш, уларни доимий комиссия йиғилишиларида муҳокама қилиб, қарорлар қабул қилинишида ҳам ушбу клуб энг қулай платформа вазифасини бажаради, – деди партия вилоят Кенгаши раиси С.Маҳматмўминов.

Тадбирда хотин-қизлар мурожаатларини қабул қилиш учун «Аёллар қаноти» томонидан Ишонч телефони ишга туширилгани ҳам таъкидланди, вакиллик органларига сайланган депутат аёллар фаолиятини такомилаштириш, уларнинг ўз ваколатларидан кенгроқ фойдаланишга оид масалалар юзасидан маърузалар тингланди.

Тадбир якунида партия сафига янги қабул қилинганларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

ЎзМТДП Қашқадарё вилояти кенгаши Ахборот хизмати