Қирғизистонлик кузатувчилар билан учрашув бўлиб ўтди — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотипи Партия логотипи

Қирғизистонлик кузатувчилар билан учрашув бўлиб ўтди

Бугун Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгашида Қирғизистон Республикаси сайлов ва референдумлар ўтказиш Марказий комиссияси раиси Нуржан Шайлдабекова билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда партия Марказий кенгаши раиси ўринбосари Феруза Мухамеджанова ҳамда Миродил Абдураҳмоновлар иштирок этиб, меҳмонларни партиянинг мақсад ва вазифалари билан таништирди.

“Янги Ўзбекистон — янги сайловлар” шиори остида ўтказилаётган бу йилги сайловда ЎзМТДП иштироки, Сайловолди дастури, тарғибот-ташвиқот ишлари ҳақида маълумотлар берилди.

Самимий ва конструктив руҳда ўтган учрашувда қатор саволларга жавоблар берилди.

ЎзМТДП Ахборот хизмати