Ҳамма жойда бир хил манзара, бир хил муаммо — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотипи Партия логотипи

Ҳамма жойда бир хил манзара, бир хил муаммо

42-Нурота сайлов округидан сайланган депутат Козим Тожиев Навбаҳор тумани ва Ғозғон шаҳарчаларида бўлиб, аҳоли муаммоларини ўрганмоқда,  таклифларини тингламоқда.

Дастлаб депутат 43-сон туманлараро тиббий меҳнат экспертиза комиссияси ходимлари билан учрашди. Сўнгра «Арабхона»  ва «Сарбозор» маҳаллалари аҳолиси учун сайёр қабул ташкил қилинди. Учрашувда ички йўлларни таъмирлаш, тиббий хизматни яхшилаш, сим ёғочларни алмаштириш, оқова сув масалаларида мурожаатлар бўлди.

Ғозғон шаҳрида аҳоли билан бўлган учрашувда Қонунчилик палатаси депутатига халқ депутатлари Навоий вилояти кенгаши депутати, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Навоий вилоят кенгаши раиси Илҳом Ражабов ва халқ депутатлари Ғозғон шаҳар Кенгаши депутатлари ҳамроҳлик қилишди.

Дастлаб депутатлар уста сангтарош Тоҳир ҳожи Раҳимов бошчилик қилаётган мармар цехига ташриф буюришди. Тадбиркор билан суҳбатда цехда олиб борилаётган ишлар, “устоз-шогирд” анъанаси, ёшларни иш билан таъминлаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўз борган бўлса, “Шоҳи мардон” маданий мероси объекти ҳудудини сайёҳлик марказига айлантириш учун қулай инфратузилма яратиш хусусида ўзаро фикр алмашилди.

Шу куни депутат 19-умумтаълим мактабида сайловчилар билан мулоқотда бўлди. Мулоқот жараёнида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, мактабда спорт зали қурилиши юзасидан мурожаатлар қилинди.

ЎзМТДП Навоий вилояти кенгаши ахборот хизмати