Ҳарбий ватанпарварлик тадбирларида ЎзМТДП ҳам фаол иштирок этмоқда — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотпи Партия логотпи

Ҳарбий ватанпарварлик тадбирларида ЎзМТДП ҳам фаол иштирок этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармойишига асосан 2019 йил 15 декабрдан 2020 йил 15 январга қадар ватанпарварлик ойлиги эълон қилиниб, тадбирлар Дастури тасдиқланган эди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг ҳудудий кенгашлари ташаббуси билан ушбу дастур доирасида кўплаб маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда ва бунда партия аъзолари фаол иштирок этмоқда.

ЎзМТДП Хоразм вилоят кенгаши томонидан Ички ишлар вазирлигининг Хоразм академик лицейида 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Мардлар қўриқлайди Ватанни” лойиҳаси доирасида “Ватан ҳимоячилари — миллат ғурури!” мавзуида тадбир ўтказилди.

Тадбирда ЎзМТДП Хоразм вилоят кенгаши раиси Ражаббой Рўзметов сўзга чиқиб, мамлакатимизда сўнгги йилларда Қуролли Кучлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар юртимиз тинчлиги, ҳудудий яхлитлиги, сарҳадларимиз дахлсизлиги ва халқимиз осойишталигини таъминлашга хизмат қилаётганини таъкидлади.

***

ЎзМТДП Бухоро вилоят кенгаши томонидан Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 28 йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилардан бир гуруҳи муносиб тақдирланди.

***

ЎзМТДП Тошкент шаҳар ва Олмазор туман кенгашлари ташаббуси билан Ўзбекистон Миллий университетида Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган маданий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда партиядан Олий Мажлис қонунчилик палатаси ҳамда маҳллий кенгашларга сайланган депутатлар иштирок этиб, ҳарбийларга партиянинг эсдалик совғаларини топширди.

***

Навоий шаҳридаги Навоий давлат педагогика институти қошидаги “Қатағон қурбонлари” музейида ташкил этилди ва унинг очилиш маросимида партия вилоят кенгаши фаоллари, партиядан маҳаллий кенгашларга сайланган депутатлари, 7532-сонли ҳарбий қисм хизматчилари иштирок этди.

Маросимда ушбу мезейни ташкил қилиш ва экспонатлар билан бойитишда ЎзМТДП Навоий вилоят кенгашининг саъй-ҳаракатлари алоҳида эътироф этилди.

***

14-январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ЎзМТДПдан халқ депутатлари Фарғона шаҳар кенгашига сайланган депутатлар Самандар Раҳмонов ва Темурбек Бекмирзаевлар шаҳардаги округ полигонида бўлишиб, бир гуруҳ ҳарбийлар билан учрашди.

ЎзМТДП Ахборот хизмати