30 йиллик муаммо “Депутатлик сўрови” билан ҳал қилинди — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотипи Партия логотипи

30 йиллик муаммо “Депутатлик сўрови” билан ҳал қилинди

Қарийб 30 йилдан буён табиий газ масаласида тегишли идораларга мурожаат қила-қила чарчаган исковутликлар ўзлари ишонч билдириб Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан туман кенгаши депутатлигига сайлаган Ҳамдамжон Парпиевдан яқинда ушбу масалани ҳал қилишда амалий ёрдам сўради

Депутат ўз ваколати доирасида Поп туман ҳудудгаз таъминоти бўлимига “Депутатлик сўрови” юборган эди. Бу сафар мурожаат эътиборсиз қолдирилмади. “Камолот” кўчасидаги 20 та хонадонни газлаштириш ишлари бошлаб юборилди.

Халқ ишончини оқлаш, ризолигини олиш ҳар биримизнинг кундалик вазифамизга айланмоғи лозим ва шундагина халқ фаровонлиги йўлидаги эзгу мақсадларимиз бардавом бўлади.

ЎзМТДП Наманган вилоят кенгаши матбуот хизмати