35 йилдан бери таъмирталаб Пискент кўчалари — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотипи Партия логотипи

35 йилдан бери таъмирталаб Пискент кўчалари

      Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашига  (43-Пискент сайлов округи)  Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан сайланган депутат Зилола Иброҳимованинг Пискент туманидаги “Митан” МФЙ  вакиллари ва фаоллари билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда депутат мазкур маҳалладаги аҳолини қийнаётган муаммоларни ўрганди.

Учрашувда “Митан”  МФЙ раисининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Гулбаҳор Ўлмасова ички йўллар таъмирга муҳтож эканлигини маълум қилди.

МФЙга қарашли Машраб, Фарҳод ва Ҳамза кўчалари ёғингарчилик туфайли кўлмак эмас, “дарё” лар ҳосил бўлганини гарчанд, ёмғирли кун бўлсамада, кўчанинг лойга ботганлигидан ҳам билиш мумкин. Қарийб уч мингдан зиёд аҳоли фойдаланадиган бу йўллардан пиёда юриш у ёқда турсин, автоуловларда ҳаракатланиш ҳам жуда қийин. Боз устига кўчада ҳовуз қазилган ва у турли кўчалардан оқиб келган сув билан тўлган. Маҳаллада истиқомат қилувчиларнинг айтишича, 35 йилдан буён бу кўчалар қаровсиз аҳволда. Бу борада бир неча бор тегишли ташкилотларга мурожаат ҳам қилинган.

Мазкур муаммо юзасидан депутат Зилола Иброхимова Пискент туман ҳокимлиги ва тегишли ташкилотларга депутатлик сўровларини юборадиган бўлди. Аммо натижа қандай бўлади. 35 йиллик муаммо ҳал бўладими?

Вилоят Шодиева,
ЎзМТДП Тошкент вилоят кенгаши
матбуот котиби