36-Пахтакор сайлов округида сайловолди ташвиқоти қизғин паллага кирди — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотипи Партия логотипи

36-Пахтакор сайлов округида сайловолди ташвиқоти қизғин паллага кирди

Айни кунларда Жиззах вилоятидаги 36-Пахтакор сайлов округи ҳудудида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодировнинг сайловолди ташвиқоти кенг кўламда амалга оширилмоқда.

Маълумки, Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 25 та сайлов округларида такрорий овоз беришни 2020 йил 5 январь куни ўтказишга қарор қилган эди.

ЎзМТДП етакчиси маҳаллаларда сайловчилар билан бўлиб ўтаётган учрашувларда “Янги Ўзбекистон — янги сайловлар!” шиори остидаги сайловларнинг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги аҳамияти ҳақида гапириб, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ва ўзининг Сайловолди дастурлари билан сайловчиларни таништирмоқда.

ЎзМТДП Ахборот хизмати