Хожа Аҳрор Валийнинг боболари Шайх Умар Валий Боғистоний ҳақида эшитганмисиз? — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотипи Партия логотипи

Хожа Аҳрор Валийнинг боболари Шайх Умар Валий Боғистоний ҳақида эшитганмисиз?

Хабар берганимиздек, бугун Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг “Наврўзинг — янги кун, янги давронинг муборак, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остидаги мамлакатимиз бўйлаб навбатдаги акцияси бошланди.

Акция доирасида партиянинг Тошкент вилоят кенгаши фаоллари, депутатлар ҳамда ёшлар Бўстонлиқ туманидаги Боғистон қишлоғида жойлашган Шайх Умар Валий Боғистоний зиёратгоҳига ташриф буюриб, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бордилар.

Маълумот учун, Шайх Умар Валий Боғистоний мусулмон оламининг улуғ мутасаввиф донишмандлари орасида бетакрор ўрин тутган Хожа Аҳрор Валийнинг боболари саналади.