Бозорларда нима учун нархлар кўтарилмоқда? — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотипи Партия логотипи

Бозорларда нима учун нархлар кўтарилмоқда?

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаш раиси Алишер Қодиров бошчилигидаги партия вакиллари Тошкент шаҳридаги «Миробод» деҳқон бозорида бўлиб, озиқ-оқат маҳсулотларининг сунъий оширилишини олдини олиш бўйича қилинаётган ишлар билан танишди.

Ўрганишлардан маълум бўлдики, бозорда аҳолига озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш ва нарх-наволарнинг ошиб кетмаслиги бўйича самарали ишлар ташкил этилган. Аммо Тошкент шаҳрига бошқа ҳудудлардан кириб келувчи йўллар ва чегара постлари карантин муносабати билан ёпилгани боис, деҳқон ва савдогарлар юк машиналарда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб киришда бир қатор қийинчиликларга дуч келмоқда.

Бу ҳолат эса ўз-ўзидан бозорларда озиқ-овқат маҳсулотлари етишмаслиги ва нархларнинг сунъий ошиб кетишига сабаб бўлаётир.

Партия вакиллари мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ишларини давом эттириш ва юзага келган бундай муаммоларни бартараф этиш бўйича келишиб олди.Шунингдек, партия фаоллари томонидан аҳолига бепул тиббий ниқоблар тарқатилди ва бозор ҳудудида жойлашган «Меҳр қўллари» музлаткичига озиқ-овқат маҳсулотлари жойланди.

ЎзМТДП Ахборот хизмати