Маҳаллий кенгаш депутатлари нима билан машғул? — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотипи Партия логотипи

Маҳаллий кенгаш депутатлари нима билан машғул?

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг “Бирмиз! Қалбан биргамиз”, “Шифокорларга мадад” акциялари доирасидаги тадбирларда партиядан маҳаллий кенгашларга сайланган депутатлар ҳам фаол иштирок этишга ҳаракат қилмоқда. 

Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутати Абдуманноп Абдуқаюмов бир гуруҳ шифокорлар билан бирга аҳолини уйда қолишга даъват қилаётган бўлса, туманнинг яна бир депутати Феруза Каримова пойтахтдаги деҳқон бозорларида бўлиб, шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш бўйича тағибот тадбирларини ўтказди.

Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши депутати Тоҳир Ўринов эса Хатирчи туманининг “Бунёдкор” ва “Чинобод” маҳаллаларида кекса отахон, онахонлар ҳамда ногиронлиги бўлган фуқаролар холидан хабар олиб, тиббий ниқоблар тарқатди. Профилактик тадбирлар хусусида тушунчалар берди. 

Партиядан Андижон вилоят кенгашига сайланган депутат Қаҳрамонжон Отахоновнинг ташаббуси барчага ўрнак бўлмоқда. Депутат шаҳарда “Бепул дорихона” бурчакларини ташкил қилиб, шу кунга қадар 12 000 дона ниқоб, 2 000 дона қўлқоп, 5 000 донадан антисептик салфетка, спирт ва совун тарқатди.

Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгаши депутатлари С.Раҳмонов, Т.Бекмирзаев, Учкўприк туман кенгаши депутати Ш.Қобилов ҳамда Жалақудуқ туман кенгаши депутати М.Мирзевалар “Эҳтиёжманд оилаларга ЎзМТДПдан кўмак” шиори остида хайрия акцияси ташкил қилиб, кам таъминланган, эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож оилалар холидан хабар олди ва уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатди.

Акция доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.

ЎзМТДП Ахборот хизмати