“Бирмиз! Қалбан биргамиз” акциясида фракция аъзолари қандай иштирок этмоқда? — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотипи Партия логотипи

“Бирмиз! Қалбан биргамиз” акциясида фракция аъзолари қандай иштирок этмоқда?

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг “Бирмиз! Қалбан биргамиз” акциясида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳам фаол иштирок этмоқда.

Жумладан, депутат Нодирбек Тилаволдиев аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Тошлоқ туманидаги барча дорихонларда ўрганишлар ўтказди.

Шифохоналар, қишлоқ врачлик пунктларидаги ҳолатлар кўздан кечирилди, тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Депутат Жаҳонгир Абдурасулов эса Асака туманида бўлиб, дорихоналар, деҳқон бозорлари фаолиятини ўрганди.

Жамоат жойларида ниқобсиз юришнинг олдини олиш бўйича тушунтириш ишларини олиб борди. Партия фракциясининг яна бир аъзоси Бахтиёр Маниязов эса Булоқбоши тумани тиббиёт бирлашмасининг коронавирусга қарши дизенфекция чоралари, беморларнинг касалликдан ҳимояланиш даражаси, “Тез ёрдам” хизмати фаолиятини ўрганди. Туман давлат санитария-эпидемиологик назорат марказида ташкил қилинган штабнинг дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминланганлик даражаси билан танишди.

ЎзМТДП Ахборот хизмати