«Сепли бўлгунча эпли бўл” — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотипи Партия логотипи

«Сепли бўлгунча эпли бўл”


Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Наманган шаҳар ва туман кенгашларига сайланган депутатлар коронавирусга қарши кураш тадбирларида фаол иштирок этмоқда.  

Наманган шаҳар кенгаши депутати Ёрқиной Насритдинова Нуробод маҳалласида касалликка қарши тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориб, бепул ниқоблар тарқатди. Партиянинг Уйчи туман кенгаши ёрдами билан эса чет элда ишлаб қайтган фуқароларнинг хонадонларида кимёвий тозалаш ишлари ўтказилди.

— Халқимизда «Сепли бўлгунча эпли бўл» деган нақл бор, — дейди партия Уйчи туман кенгаши ижрочи котиби Мунаввар Абдураҳмонова. — Коронавирус пандемиясига қарши курашиш мақсадида ниқоб тикиш акциясини ўтказдик ва унга тумандаги тикувчи аёллар жалб қилиниб, ниқобларни аҳолига бепул тарқатдик.

Бундай акциялар Наманган шаҳар кенгаши депутати Шамсиддин Қаюмов ва Янгиқўрғон туман кенгаши депутати С.Отажоновлар томонидан ҳам ташкил қилинди.

ЎзМТДП Наманган вилоят кенгаши матбуот хизмати