Сотувчилар нафс балосига йўлиқса нима бўлади? — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотипи Партия логотипи

Сотувчилар нафс балосига йўлиқса нима бўлади?


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Тошкент вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайланган депутатлар партия ташаббуси билан ўтказилаётган «BIRMIZ! QALBAN BIRGAMIZ!» акциясида фаол иштирок этмоқда. 

Халқ депутатлари Чиноз туман Кенгаши депутати Шахбоз Низамудинов нарх-навони ўрганиш мақсадида туман марказий деҳқон бозоридаги дорихона, озиқ-овқат дўконларини кўздан кечирди. Сотувчиларни асоссиз равишда нархларни кўтариш жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Бўстонлиқ туман кенгаши депутати Ф.Аҳмедов эса ҳомийлик асосида фермер хўжаликларидан картошка харид қилиб, “Бўстонлиқ деҳқон бозори”да арзонлаштирилган нархда сотувга чиқарди.

Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутати, партия шаҳар Кенгаши раиси С.Якупбекова ташаббуси билан шаҳарда «Маънавият ва бирдамлик» шиор остида аҳолига «Биз огоҳмиз! Сени енгамиз, коронавирус!» мавзусида тарғибот материалларини тарқатди.

Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгаши депутати Жаҳонгир Туляганов ҳомийлигида депутат Алишер Абдуллаев, партия Чирчиқ шаҳар кенгаши раиси Хислат Холмуратовлар Маданият маҳалласидаги бемор, ёлғиз қариялар ва имконияти чекланганларга озиқ-овқат ва тиббий ниқоблар тарқатди. 

Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгаши депутати шифокор Зулфия Ҳакимова ўз иш ўрнида қолиб, қабулига келган беморлар саломатлигини текширувдан ўтказмоқда.  Партиядан Янгийўл шаҳар кенгашига сайланган депутат Мурод Мамажонов ҳомийлигида тиббий ниқоблар тайёрланиб, «Файзобод» маҳалласи аҳолисига тарқатишда бош-қош бўлди.

Акция доирасидаги ишлар давом этмоқда.

ЎзМТДП Тошкент вилояти ахборот хизмати