Партия акцияларида ким қандай иштирок этяпти? — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотипи Партия логотипи

Партия акцияларида ким қандай иштирок этяпти?

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси ташаббуси билан “Бепул тиббиёт ниқоблари”, “Меҳрли қўллар”, “Хизмат — беминат” акциялари эълон қилинган эди. Акцияларда партия ходимлари, маҳаллий кенгаш депутатлари ҳамда партия аъзолари фаол иштирок этмоқда.

Хусусан, акцияларда партия Андижон вилоят кенгаши «Аёллар қаноти»нинг барча аъзолари фаол иштирок этиб, “Хизмат — беминнат” лойиҳаси доирасида ўзлари тиккан ниқобларни бепул тарқатган бўлса, партиядан Қорақалпоғистон Республикаси Кўнғирот туман Кенгашига сайланган депутат Б.Отелбаев томонидан ниқоблар буюртма асосида тайёрланиб, «Ўрнак»сайлов округи аҳолисига тарқатилди.Сайхунободлик партия аъзоси Гавҳар Ҳусанованинг ташаббуси барчаникидан ошиб тушди. Г.Ҳусанова хонадонларга ўзи тиккан ниқоблар билан бирга китоб, газета ва журналлар ҳам тарқатган.

Олтинкўл туман Кенгашидан сайланган депутат Гулдонахон Қубонова томонидан ҳам ниқоблар тикилиб, аҳолига бепут тортиқ қилинди.

Шунингдек, ушбу акцияларда Яшнобод туман кенгаши раиси Мансурбек Қодиров, Навоий шаҳар кенгаши депутати Шаҳло Воҳидова, халқ депутатлари Урганч туман Кенгаши депутати Ғофуржон Юсуповлар ҳам фаол иштирок этди.

Акциялар давом этмоқда.

ЎзМТДП Ахборот хизмати