Дунёни сув босса, ўрдакка не ғам — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотипи Партия логотипи

Дунёни сув босса, ўрдакка не ғам

Бутун ер юзида коронавирусдан ҳимояланиш бўйича жар солинаётган бир маҳалда дунёни сув босса, ўрдакка не ғам қабилида иш тутаётганлар ҳам бор экан.

Афсуски Ўзбекистонга ҳам бу офат кириб келди. Шундай синовли кунларда, халқимиз бошига ташвиш тушган бир маҳалда айрим юртдошларимизнинг таваллуд айёмларини катта тантана қилаётгани ташвишланарлидир.

Чиноз тумани «Соҳибкор» маҳалласидаги сайлов ҳудудимга қарашли Тулпор кўчасидаги бир хонадондан кеч соат 21 да баланд мусиқа овози янграётганидан ҳамда ҳовли эшиги олдида бир неча енгил машиналар турганидан билдимки, бу ерда оилавий кеча бўляпти.

Эртаси куни маҳалла фаоли ва участка нозири билан ушбу хонадонда бўлдик. Ҳақиқатан ҳам кеча бу хонадонда туғилган кун нишонланган экан. Оила бошлиғига шу кунларда коронавирус хавф солган бир пайтда бундай тантаналарни вақтинча тўхтатиш зарурлиги тушунтирдик.

Маълумки, коронавируснинг асосий ташувчиси инсон бўлгани учун бу вирус тез тарқалмоқда. Шу боис, барча юртдошларимизни зарурат бўлмаганда уйда ўтириб, карантин талабларига амал қилишга чақирамиз.

Йигитали РЎЗИАЛИЕВ,

халқ депутатлари Чиноз туман Кенгаши депутати