Дурадгор опа-сингиллар ЎзМТДПни танладилар — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотипи Партия логотипи

Дурадгор опа-сингиллар ЎзМТДПни танладилар

ОАВларда эълон қилинганидек, Чиноз туманининг Гулзоробод қишлоғида ҳунарманд Нормуҳаммад ака Эштоевнинг 5 нафар қизи дурадгорлик билан шуғулланмоқда.

Дурадгорлик улар учун ота касб. Оталари бетоб бўлиб қолганликлари учун беш қиз бугун ҳунармандчиликни давом эттирмоқдалар.

Ҳа, албатта. Дурадгор опа-сингиллар. Қулоққа бошқача эшитилади. Аммо касб жинс ва ёш танламайди. Қолаверса, ҳунармандчилик миллий қадриятимиз. бу авлоддан авлодга уста-шогирд анъанаси асосида ўтиб келади. Беш опа-сингилнинг ҳам устози ўз отаси бўлиб, бугун улар дурадгорлик сир-асрорларини яхши ўзлаштирган ҳолда фаолият олиб бормоқдалар.

«Миллий тикланиш» демократик партияси Чиноз туман кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Шахбоз Низамудинов ва “Ҳунарманд” уюшмаси Чиноз туман бўлими бошлиғи Акмал Файзуллаев уста-ҳунарманд Нормуҳаммад ака Эштоев хонадонида бўлиб, уларнинг фаолияти билан танишдилар.

Партия аъзоси Нормуҳаммад ака Эштоев кўп йиллардан буён ўз уйида эшик, ром, хонтахталар ясаб, маҳалладошлари ҳурматини қозониб келган. 2018 йилда соғлиғи ёмонлашганлиги боис, ҳозирги кунда унинг ишини маҳорат билан қизлари давом эттирмоқдалар.

Суҳбат давомида дурадгор опа-сингиллар мамлакатимизда ҳунармандчиликни ривожлантиришнинг ҳуқуқий асослари билан таништирилди. Ҳунармандлар учун яратилган мавжуд имконият ва имтиёзлар ҳақида маълумот берилди.

Ҳунарманд опа-сингилларнинг хайриҳоҳлиги сабаб, улар партия сафига қабул қилиндилар.

ЎзМТДП Тошкент вилоят кенгаши Ахборот хизмати