Карантин сабаб ишсиз қолган 22 фуқаронинг бандлиги таъминланди — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотипи Партия логотипи

Карантин сабаб ишсиз қолган 22 фуқаронинг бандлиги таъминланди

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан халқ депутатлари Бойсун туман Кенгашига сайланган депутат Ҳумойиддин Алланов томонидан карантин сабаб ишсиз қолган фуқаролар бандлигини таъминлаш борасида кўплаб амалий ишлар қилинмоқда. Жумладан, депутат саъй-ҳаракати билан 22 нафар фуқаро янги қурилган автомобилларга сиқилган газ тўлдириб бериш шохобчасига доимий ишга жойлаштирилди.

— Мен илгари мавсумий ишлар билан шуғулланиб юрардим. Карантин сабаб, бундай ишлар тўхтаб қолди ва бу оиламда рўзғор тебратиш билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқарди. Депутатимиз ёрдами билан энди доимий иш ўрнига эга бўлдим ва бундан оиламиз билан жуда хурсанд бўлдик, — дейди шахобчага ишга жойлаштирилган Зайниддин Ҳожиқулов.

Депутатнинг маълум қилишича, яқин кунларда ғишт қуйиш заводи ишга туширилади ва яна 15 нафар ёшнинг бандлиги таъминлади.

Бобур Собиров, ЎзМТДП Бойсун туман кенгаши етакчи мутахассиси