Муносиб кадрлар тайёрлаш масалаларига бағишланган Халқаро пресс клуб иш бошлади! — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотипи Партия логотипи

Муносиб кадрлар тайёрлаш масалаларига бағишланган Халқаро пресс клуб иш бошлади!

Айни дақиқаларда Халқаро пресс клубнинг  мамлакатимизда муносиб кадрлар тайёрлаш масалаларига бағишланган навбатдаги сони “UzReportTV” телеканали орқали жонли эфирга узатилмоқда.

Унда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров иштирок этмоқда.

Оилада аёлларга муносиб турмуш шароитларининг яратилиши, қулай меҳнат шароитларининг ташкил этилиши, мактабгача таълим муассасаларида тарбия машғулотларини кучайтириш, умумтаълим мактабларида тарбия фанини жорий этиш, олийгоҳларда эса уларнинг фақат соҳа, мутахассислиги бўйича пухта билимларни эгаллаши – мамлакатимизда муносиб кадрларни етишиб чиқишига асос бўлади.

Эслатиб ўтамиз, партиямиз таклифига кўра, 2019 йил 31 декабрь куни “Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган эди.