Наманган туманидаги тиббиёт муассасаларида аҳвол қандай? — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотипи Партия логотипи

Наманган туманидаги тиббиёт муассасаларида аҳвол қандай?

Давлатимиз раҳбари ўтган видеоселектор йиғилишларида тегишли вазирлик раҳбарлари, вилоят ҳокимлари ва сектор раҳбарларига карантин шароитида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, бозорларда нарх навонинг сунъий ошиб кетишининг олдини олиш, дорихоналарда дорилар захирасини яратиш, коронавирусга қарши қўлланадиган дори воситалари танқислигининг олдини олиш, уларнинг нархи ошиб кетмаслиги устидан доимий назоратни олиб бориш топшириқларини бердилар.     

Пандемия даврида аҳолига ёрдам кўрсатиш, бозор ва дорихоналарда нархларнинг сунъий равишда ошиб кетмаслиги устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида «Миллий тикланиш» демократик партияси қуйи ташкилотлари томонидан жойларда ўрганишлар ташкил этилмоқда.  

Ўзбекистон  “Миллий тикланиш”  демократик партияси Наманган туман кенгаши фаоллари ва партия депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан коронавирус пандемияси шароитида тумандаги тиббиёт (ҚОП, ҚВП, тез тиббий ёрдам шахобчалари ва дорихона) муассасалари, савдо ва бошқа хизмат кўрсатиш субъектлари фаолияти  ўрганилди.

– Эшобод маҳалласи ҳудудидаги ўрганиш давомида нархларнинг асоссиз, сунъий равишда оширмаслик ҳақида тушинтириш ишларини олиб бордик – дейди ЎзМТДП Наманган туман кенгаши раиси Ҳасанбой Холиқов. – Тиббиёт масканларидаги аҳолига тиббий хизматнинг сифати билан танишиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш учун мутасадди ташкилотларга ўз таклифларимизни юбордик.

ЎзМТДП Наманган вилоят кенгаши Ахборот хизмати