Рамазон ҳайитини оила даврасида нишонлаймиз — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотипи Партия логотипи

Рамазон ҳайитини оила даврасида нишонлаймиз

Дунёда юзлаб байрамлар нишонланадиган кунлар мавжуд. Ҳар бир мамлакатнинг байрам-тантаналари халқнинг дини, маданияти ва тарихи, миллий қадриятларини ўзида акс эттиради. Бугунги кунда юртимиздаги байрамлар хилма-хил бўлиб, улар давлат, диний, касбий ва халқаро турларга бўлингандир ва улар муҳим саналар сифатида кенг нишонланади.

Шу жумладан, ҳар йили юртимизда Рамазаон ва Қурбон ҳайити байрамларига алоҳида тадорик кўрилади. Мазкур байрамлар ҳукумат томонидан дам олиш куни дея эълон қилинади.

Бу йилги байрамларимиз аввалгиларидан фарқли равишда оила даврасида кутиб олинмоқда. Бунинг сабаби бутун дунёни бир дард атрофида бираштириб қўйган коронавирус пандемиясининг пайдо бўлиши билан боғлиқдир. Шу сабабли Рамазонни ҳам уйда, оила даврасида кутиб олдик ва ўтказдик. Бу бир томондан оила мустаҳкамлигига хизмат қилган бўлса, иккинчи томондан каронавирусга қарши курашда ўзини-ўзи яккалаш тадбирига хизмат қилди, пандемиянинг кенг тарқалишини чеклаб турди.  Миллий қадриятларимизга хос тарзда аҳиллик ва ҳамжиҳатлик билан  ўтган Рамазон қалбларимизга эзгулик ва саховат улашди. Халқимиз бир мушт бўлиб давлатимиз раҳбари ташаббуси бўлган “Саховат ва кўмак” умумиллий ҳаракатига имкон қадар ҳисса қўшдилар.

Пандемия сабаб, қийинчиликларга, синовларга бардошли, кучли ва қатъиятли эканимизни бутун дунёга кўрсата олдик. Бошқа айрим давлатлар каби юртимизда катта талофатлар, минглаб пандемия қурбонлари бўлмади. Бу албатта давлатимиз сиёсатининг нақадар инсонпарвар эканлигини билдиради. Юртимизда оломон эмас, халқ истиқомад қилишини англатади.

Куни кеча Давлатимиз раҳбарининг Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги Қарори ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг 2020 йил Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги баёноти эълон қилинди.

Юртимизда шукуҳи кезиб юрган Рамазон ҳайити халқимиз маънавий ҳаётида беқиёс ўринга эгадир. Ушбу байрам ҳар биримизнинг қалбимизда меҳр-оқибат каби фазилатларни тарбиялайди.

Мамлакатимизга пандемия кириб келгандан то шу кунга қадар ўзимизнинг тартиб-интизомимиз, маданиятимиз, ҳамфикр ва бир мушт бўла олганлигимиз билан муақаррар кўнгилсизликларнинг олди олинди. Синовларни мардоновор енгишга эришиб келмоқдамиз.

Шунинг учун, аминманки Рамазон ҳайити байрамини ҳам Уламолар Кенгаши талаблари асосида оила даврасида, карантин тартиб-қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда ўтказамиз. Бунга минг йиллардан шаклланиб келган миллий ўзига хос анъаналаримиз, оилапарварлигимиз, дунёқарашимиз ва билим-салоҳиятимиз етарли албатта.

Миллий – диний қадриятларимизни асраб-авайлашимиз ва улуғлашимизни ушбу байрамни оила даврасида карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ўтказишимиз билан яна бир бор амалда исботлаймиз.

Юртимизда яна тўйу тантаналар, шодиёналар бўлади. Кўчаларни тўлдириб ана шу қутлуғ кунларни биргаликда, бирдамликда нишонлаймиз. Бунинг учун эса бугун оила даврасида бўлишимиз, карантин қоидаларини унутмаган ҳолда Рамазон ҳайити байрамини ўз хонадонларимизда кутиб олишимиз даркор.

Қаҳрамон Отахонов,

ЎзМТДПдан халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши депутати