Реабилитация ва мослаштириш маркази аёлларга қандай ёрдамларни кўрсатади? — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотпи Партия логотпи

Реабилитация ва мослаштириш маркази аёлларга қандай ёрдамларни кўрсатади?

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши ҳамда Тошкент шаҳар Реабилитация ва мослаштириш маркази ҳамкорлигида “Хотин-қизлар ҳуқуқлари — қонун ҳимоясида” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Тадбирда «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида» ҳамда «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги қонунларнинг ижроси, бу борада ЎзМТДП томонидан амалга оширилаётган ишлар билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Маълумки, мамлакатимизда оила институтини янада мустаҳкамлаш, оила манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий,  ижтимоий-иқтисодий асосларини кучайтириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.Кўрилган чоралар хотин-қизларнинг сиёсий ва ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига шак-шубҳасиз риоя қилиш, маънавий-ахлоқий асослар ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш учун пойдевор яратди.

Оғир ижтимоий аҳволда қолган, шу жумладан, жисмоний, ахлоқий ёки мулкий зарар етказиш натижасида содир этилган ҳуқуқбузарликлар туфайли жабр кўрган шахсларга кўмаклашиш ва ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш бўйича инфратузилмани яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, шу йилнинг августида Тошкент шаҳрида Реабилитация ва мослаштириш маркази ҳудудий бўлими ташкил этилган эди. Марказ хотин-қизларга зўравонлик ва тазйиқлардан ҳимоя қилиш бўйича ҳуқуқий маслаҳат беради,  тиббий ва психологик ёрдам кўрсатади. Ҳозирги кунга қадар марказга зўравонликка учраган 184 нафар аёл мурожаат қилган ва уларга психологик ва юридик ёрдам кўрсатилган. 

Очиқ мулоқотда таъкидланганидек, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси дастур ва сайловолди Платформасида хотин-қизларманфаатларини ҳимоя қилиш энг устивор вазифа сифатида белгилаган. Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш ва ундаги айрим салбий кўринишларга барҳам бериш, мерос, уй-жой даъвоси ва маиший турмуш манбаида туғиладиган бошқа низоларни судгача ҳал этиш тизимини ривожлантириш, бу борада маҳалланинг хизматидан кенгроқ фойдаланиш муҳимлиги қайд этилган.

Тадбирда зўрликка учраган, оилавий низолар оқибатида боши берк кўчага кириб қолган хотин-қизлар ўз муаммолари ҳақида гапириб берди. ЎзМТДП Марказий кенгаши раиси ўринбосари Феруза Мухамеджанова ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зумрад Бекатова уларнинг саволларига жавоб қайтарди.  

Очиқ мулоқотда ЎзМТДПнинг 2020-2025 йилларга мўлжалланган сайловолди Платформаси лойиҳасидахотин-қизлар масаласида киритилган қўшимча ва ўзгаришлар ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, бу борада иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари, таклифлари ўрганилди.

ЎЗБЕКИСТОН «МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ» ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИ НОМЗОДЛАРИГА ОВОЗ БЕРИНГ!

ЎзМТДП Марказий кенгаши

Ахборот хизмати