Партиянинг янгиланган веб-сайти ва газетасининг тақдимоти бўлиб ўтди — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотпи Партия логотпи

Партиянинг янгиланган веб-сайти ва газетасининг тақдимоти бўлиб ўтди

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий сайлов штабида партиянинг янгиланган расмий веб-сайти “mt.uz” ҳамда “Milliy tiklanish” газетасининг тақдимоти бўлиб ўтди. Журналист ҳамда таниқли блогерлар иштирок этган тадбирда партиянинг сайловолди тарғиботида оммавий ахборот воситалари, жумладан, ижтимоий тармоқлар хизматидан янада кенгроқ фойдаланиш, бунда ЎзМТДПнинг расмий веб-сайти ва нашрини бугунги кун талаб ва таклифларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.

Маълумки, бугунги глобаллашув жараёнида ахборот технологиялари хизматидан фойдаланиш имкониятлари шунчалик кенгайиб кетдики, ҳатто уларсиз ҳаётимизни тасаввур ҳам қила олмай қолдик. Ижтимоий тармоқларнинг роли ва таъсир доираси ҳақида эса гапирмасак ҳам бўлади. Замоннинг ўзи расмий веб-сайт ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларни янги маълумотлар билан бойитиш, кўриниш, шакл-шамойилини ўқувчилар талабидан келиб чиққан ҳолда янги дастурлар асосида мунтазам такомиллаштириб бориш заруратини туғдирмоқда.

Шу боис, ЎзМТДП расмий веб-сайти ва матбуот нашрида ҳам жиддий ўзгаришлар амалга оширилди. Хусусан, “mt.uz”дан ўқувчиларнинг фойдаланиши янада енгиллашди, фуқароларнинг веб-сайт орқли мурожаат қилиши такомиллаштирилди, “Нуқтаи назар” рукни ташкил қилинди,  партияга “онлайн” аъзо бўлиш имконияти яратилди.

“Milliy tiklanish” газетасида ҳам мазмун, ҳам шакл жиҳатдан бир қанча ўзгаришлар амалга оширилди. Қисқаси, “mt.uz”га киринг, газетамизни ўқинг, бунга ўзингиз тўла амин бўласиз.

ЎзМТДП Марказий кенгаши

Ахборот хизмати