Уйсиз қолган поплик аёлга ЎзМТДП депутатлари кўмак берди — Янгиликлар — Миллий тикланиш

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси

Партия логотипи Партия логотипи

Уйсиз қолган поплик аёлга ЎзМТДП депутатлари кўмак берди

Табиат инжиқликлари аҳоли хонадонларига анчагина талофат келтирди. Кучли шамол, ёмғир ва момақалдироқ чақнаши, яшин уриши оқибатида Поп тумани Чортоқ маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро Зулҳумор Аҳмаджонованинг яшаб турган ҳовлиси буткул ёниб кетганлиги сабабли, уй-жой қуриши учун моддий кўмак сўраб, 47-Поп сайлов округидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига «Миллий тикланиш» демократик партиясидан сайланган депутат Абдумалик Акрамовга мурожаат қилди.

Мурожаат Поп тумани ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Т.Эрматов, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Абдуқаҳҳор Алихонов, Чортоқ маҳалла фуқаролар йиғини раиси Р.Юлчиев ҳамда ёнғин содир бўлган хонадон эгаси иштирокида ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижасида фуқаро Зулҳумор Аҳмаджонова уй-жойи буткул ёниб кетганлиги сабабли ҳозирги кунда қўшнисининг битмаган уйида истиқомат қилаётганлиги маълум бўлди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қуватлаш туман бўлими томонидан З. Аҳмаджонова хонадонига бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари, кўрпа-тўшак ва кундалик эҳтиёж моллари берилди. Ёниб кетган уй-жойни қайтадан тиклашга кўмаклашиш масаласи ҳам тез кунларда ҳал этилиши режалаштирилди.

ЎзМТДП Наманган вилоят кенгаши